ЖССТ коронавирусга қарши вакцина илинжида “камбағалларни оёқ ости қилиш” хавфи ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус аҳолининг камбағал қатлами коронавирусга қарши вакцина ололмаслиги хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар берди.
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, энг қашшоқ ва заиф одамларнинг вакцина илинжида “оёқ ости қилиниши” хавфи жуда юқори бўлиб турибди. Шу сабабли барча давлат маъмуриятлари вакцинани ўз фуқаролари орасида адолатли тақсимлаб беришлари шарт.
16 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ҳодими Сумя Сваминатан коронавирусга қарши вакцина етказиб берилишининг кутилаётган муддатини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот 2021 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб чекланган таъминот бошланишига умид қилмоқда.
“Ташкилотнинг ҳозирги асосий мақсади хавф остида бўлган гуруҳлар, айниқса, соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари учун вакцина етиб боришини таъминлаш”, деди Сваминатан.