ЖССТ мутахассиси коронавирус инфекциясини ОИВ инфекцияси билан солиштирди
- 14.05.2020 20:25
- 325
- COVID-19
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури раҳбари Майк Райан коронавирус инфекциясини ОИВ (ОИТС) инфекцияси билан солиштирди. Унинг тахминига кўра, COVID-19 инфекцияси ОИВ инфекцияси сингари доимий равишда инсоният билан қолиши мумкин. Бу ҳақда Лента.ру нашри хабар берди.
“Бу янги вирус (COVID-19). Унинг устидан қачон ғалаба қозонишимизни аниқ айтиш қийин”, таъкидлади мутахассис.
Райан вирусни енгишдаги асосий ютуқ самарадор вакцина яратилиши ва унинг барчага етиб бориши эканлигини таъкидлади.
ЖССТ вакили мисол тариқасида ОИВ инфекцияси билан олиб борилаётган курашни келтирди ва уни назоратга олишнинг уддасидан чиқилгани ҳақида ҳам сўз юритди.
Теглар:
ЖССТ