ЖССТ: Охирги бир суткада 492 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 118 миллион 754 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан 2 миллион 634 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 492 351 янги ҳолати аниқланди, 9 689 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 119 миллион 514 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 648 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. У ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,000 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,333 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (11,277 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,380 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,248 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 60 312, Ҳиндистонда 24 882, Бразилияда 75 412, Россияда 9 908, Буюк Британияда эса 6 609 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.