Капитализацияга йўналтирилган 25 миллиард сўм қачон эгаларига берилади?
"Kattaqo`rg`on yog`-moy" акциядорлик жамияти томонидан Корпоратив ахборот ягона портали расмий веб-сайти www.openinfo.uz орқали ошкор қилинган маълумотлар асосида мониторинг-таҳлил ўтказилди.
Унда 2018-2020 йилларда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишлари қарорлари асосида 2015-2018 йиллар якуни соф фойдаси ҳисобидан 25 миллиард 396 миллион сўм миқдоридаги маблағлари жамият устав жамғармасини оширишга йўналтирилганлиги миноритар акциядорларнинг капитал бозоридаги даромадлари ошишига замин яратади.
"Kattaqo`rg`on yog`-moy" акциядорлик жамияти ваколатли органлари 2018-2020 йилларда ушбу 25 миллиард 396 миллион сўм маблағни кейинги уч йилда тақсимламаган. Яъни, акциядорларнинг ўзларининг маблағларини уларга улашмасдан жамиятда миноритар акциядорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда корпоратив бошқарув қоидаларига тўлиқ риоя қилмаган.
Мазкур масала юзасидан ҳудудий бошқарма ваколатлари доирасида 2018-2020 йилларда жамиятга кузатув хатлари ва кўрсатмалар юбориш орқали огоҳлантиришларга қарамасдан, миноритар акциядорларга ушбу маблағларнинг тегишли қисми тақсимланмаганлиги ҳалигача жумбоқлигича қолмоқда.
Ушбу жумбоқни ечиш учун жамиятнинг ваколатли органлари қўшимча равишда акциялар чиқариш ҳамда тасдиқлашни тез кунларда кўриб чиқишлари республика миқёсидаги 1522 нафар акциядорнинг қонуний ҳуқуқлари ўз вақтида ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Акс ҳолда, жамиятнинг 2017-2020 йиллардаги фаолиятида қимматли қоғозлар эгалари бўлган миноритар акциядорларнинг асосли эътирозлари билан жамият бошқарув органларининг ўтган давридаги фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаатлар кўпайиши мумкин.
Норбой ЖЎЛМАТОВ,
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.