Карантин қоидаларини менсимаган булунғурлик фуқаро жазоланди

Ҳозирги кунда ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш,  мақсадсиз кўчага чиқмаслик, жамоат жойида тиббий ниқоб тақиб юриш юртимизнинг ҳар бир фуқаросининг бурчи. Бунда фуқаролар нафақат ўз соғлиғини асрайди, балки ҳозирги вақтда кенг тарқалаётган коронавирус инфекциясини жиловлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

Булунғурлик ҳуқуқбузар А.Ж.нинг 2020 йил 6 май куни соат 13:00 ларда карантин қоидаларини писанд қилмасдан, туман Нурли йўл маҳалласида  ниқобсиз, маст ҳолатда юрганлиги аниқланди. Унинг устига фуқаро ҳолатга аниқлик киритишни истаган ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармаган, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бақир-чақир қилиб қаршилик кўрсатган.

Булунғур тумани маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузар А.Ж. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ш.ТЎХТАЕВ, Булунғур тумани маъмурий суди раиси.