Карантин сабаб тайинланиши кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар беришича, республикада карантин эълон қилинган муддатдан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун ҳам маблағ тўлиқ тўлаб берилади.

Маълумот учун: 2020 йил 1 май куни пенсия ёшига етган фуқаро турли сабабларга кўра 2022 йил январь ойида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланади ва ўтган 20 ойлик пенсия миқдори тўлаб берилади.