Касаба уюшмаси фақат ''путёвка'' берадиган ташкилот эмас
- 24.12.2019 13:26
- 443
- Самарқанд
Ходимларга сиҳатгоҳ ва дам олиш масканларига имтиёзли йўлланма бериш бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши республикада иккинчи ўринда туради. Бир йилда ўртача касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан 2,5 мингдан ортиқ ходим имтиёзли йўлланма орқали санаторийларда дам олмоқда.
Бу ҳақда айни пайтда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ўтказилаётган ходимлар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар масаласига бағишланган матбуот анжуманида сўз юритилди.
Касаба уюшмалари ташкилотлари фақат ''путёвка'' бериш билан шуғулланмайди. Бу тизимда ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўнга яқин бўлим фаолият кўрсатади.
Сайтимизни кузатиб боринг. Тадбир тафсилотлари билан тўлиқроқ таништирамиз.
Теглар:
касаба уюшмаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа