Касб-ҳунар мактабларида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари бўлиб ўтди
2023-2024 ўқув йилида касб-ҳунар мактабларига 9-синф битирувчиларини қабул қилиш бўйича корхона ва ташкилотларнинг буюртмаларига асосан қабул режаси тасдиқланди. Унга кўра, янги ўқув йилида кундузги таълим шаклида 10140 нафар, дуал таълим шаклида 510 нафар, жами 54 та касб бўйича 10650 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Белгиланган қабул режани сифатли ва тўлиқ бажариш мақсадида вилоятдаги 37 та касб-ҳунар мактабларида тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида икки мартадан “Очиқ эшиклар куни” кўргазмали тадбирлари ташкил этилди.
Унда 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари таълим муассасасидаги барча имкониятлар, шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни”, “Касблар фестивали” кўргазмали тадбирларида вилоятда 10 мингдан ортиқ 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Касб-ҳунар мактабларида ўқишни истовчилар 2023 йил 1 июлдан 20 июлга қадар ўзлари танлаган касблар бўйича вазирликнинг kasb.edu.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиб, ўқишини давом эттиради.
Отажон НОРОВ,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси.