Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ҳам “Call марказ”лар ташкил этилди

Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йилдаги 1-сон баёнига мувофиқ 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш давом этмоқда.

2020/2021 ўқув йили учун касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон палтформа орқали амалга оширилмоқда.
✅ Профессионал таълим муассасаларида ташкил этилган қабул жараёнлари бўйича фуқароларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 71-246-11-92 “Call марказ” ташкил этилган.

❗️ Шу билан бирга, фуқаролар касб-ҳунар мактаблари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини янада кенгайтириш мақсадида касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларида ҳам “Call марказ”лар ташкил этилди.

👉 Қорақалпоғистон Республикаси - (61) 224‑13‑66
👉 Андижон вилояти - (74) 228‑10‑02
👉 Бухоро вилояти - (65) 222‑01‑45
👉 Жиззах вилояти - (72) 226‑19‑75
👉 Қашқадарё вилояти - (75) 221‑32‑97
👉 Навоий вилояти - (79) 224‑62‑31
👉 Наманган вилояти - (69) 211‑71‑33
👉 Самарқанд вилояти - (66) 235‑44‑54
👉 Сирдарё вилояти - (67) 225‑47‑00
👉 Сурхондарё вилояти - (76) 224‑23‑78
👉 Тошкент вилояти - (70) 700‑75‑57
👉 Фарғона вилояти - (73) 244 90 14
👉 Хоразм вилояти - (62) 228‑48‑85
👉 Тошкент шаҳар - (71) 252‑23‑28