“Каттақўрғон пахта тозалаш” корхонасидан йирик миқдордаги солиқ қарздорлиги ундирилди

Бунда туман давлат солиқ инспекциясининг тегишли ҳужжати асос бўлган. Мазкур ҳужжат асосида мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлимида ижро иши қўзғатилиб, томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор “Каттақўрғон пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан ундирувчи Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси фойдасига 775 миллион 960 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими.