Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси ходимининг ўлими билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Шу йилнинг 10 июнь куни тунда 42 ёшли Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ўзининг “Cobalt” русумли автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилгани, лекин тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсатани ҳақида хабар берилган эди.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (мансаб ваколатидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Каттақўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берганлиги билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди.