Каттақўрғон ва Пайариқ туманида маҳаллаларнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди

Каттақўрғон туманидаги Мойбулоқ маҳалласи биноси илгари шароитга эга бўлмаган эски бинода фаолият юритиб келарди. Бугун мазкур маҳаллада барча қулайликларга эга янги бино маҳалла аҳли учун қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бинода маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика нозири учун барча қулайликларга эга алоҳида хоналар ажратилган.
Шунингдек, тумандаги “Қўшҳовуз” маҳалласининг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар тумандаги барча маҳаллалар янги бинода фаолият юритади.
Шу куни Пайариқ туманидаги олис ҳудуд ҳисобланган "Ғаллакор" маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбирларда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов, сектор раҳбарлари, ташкилот  масъуллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.