Каттақўрғонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Каттақўрғон туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.