Каттақўрғонда Миллий гвардия институтига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Н. фирибгарлик йўли билан даромад орттиришни кўзлаб фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий техника институтига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.