Каттақўрғонда сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилмоқда
Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтган М-37 магистрал автомобиль йўлида сайёҳларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 10 та замонавий ҳожатхоналар қурилиши, мавжудларини қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Йилнинг ўтган 9 ойи давомида туманда ана шундай 42 та маскан қурилди, замон талабига мос таъмирланди. Келаси йили мазкур магистрал йўл ёқасида яна 2 та ҳожатхона қурилиши, биттасининг қайта таъмирланиши режалаштирилган.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.