Келажакда Қуёшнинг Ерга тушадиган нурлари камайиши мумкин

Яқин келажакда Қуёшнинг Ерга тушадиган нурлари камайиши мумкин, деб хабар бермоқда Ura.news нашри.

Бунга эса коинотда чиқиндилар кўпайиши сабаб бўлади, деб таъкидламоқда Россия Фанлар академияси олимлари.

Коинотда турли космик аппаратлар бир-бири билан тўқнашиши оқибатида чиқиндилар қатламини ҳосил қилади. Гарчи бу металл чиқиндилар ўта майда бўлса-да, аммо тўпланиб-тўпланиб, алалоқибат қалингина қатлам ҳосил қилади. Ҳозирча бу қатлам ўта юпқа, лекин бу келажакда катта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ҳозирда космик чиқиндилар вазни 7,2 минг тоннани ташкил этмоқда.