Ер муносабатларида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари бекор қилинмоқда

Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, деб ёзмоқда Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Унга кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинмоқда.

Шунингдек, ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаби ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.