Келиннинг сарполари мажбурий олиб берилди

Иштихонда келишмовчилик сабаб бузилган оиладан келин куёвдан сепини қайтариб ололмагач, судга мурожаат қилган.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, МИБнинг Иштихон тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2024 йил 22 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, қарздорлар Ш.Х. ва Р.И.дан ундирувчи Н.М. фойдасига мол-мулкларни олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2024 йил 30 сентябрда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро давомида қарздорлар Ш.Х. ва Р.И.нинг Иштихон тумани Чақар маҳалласида жойлашган хонадонида сақланаётган ундирувчи Н.М.га тегишли бўлган асосан даъвогар фойдасига жавобгар – куёв томондан 39 турдаги мол-мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогарга тегишли мол-мулкларини қаршилик кўрсатмасдан топшириш, акс ҳолда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Шундан сўнг ундирувчи ижро манзилга чақиртирилиб, даво аризасида кўрсатилган 39 турдаги мол-мулкларини олиб берилиши таъминланган.