Ким Чен Ин Жанубий Корея фуқаросининг отиб ўлдирилгани ва ёқиб юборилгани учун узр сўради
- 25.09.2020 21:10
- 230
- Хориж
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея фуқаросининг ўлими учун узр сўради. Бу ҳақда “Ёнхан” агентлиги хабар берди.
“Катта айбдорлик ҳисси билан президент Мун Чжэ Ин (Жанубий Корея президенти) ва Жанубий Кореялик қардошлар учун бўлиб ўтган воқеа қанчалик кўнгилсиз ҳолат бўлганлиги ҳақида ўйлаяпман”, деди Ким Чен Ин.
Маълум қилинишича, икки давлат етакчилари воқеа юзасидан хат орқали музокаралар ташкил этган.
Шимолий Корея ҳам ўз суриштирувларини ўтказди. Унга кўра, Ғарбий денгиз чегарасидаги ҳарбийлар ҳақиқатдан ҳам Жанубий Корея фуқаросини отиб ўлдирган ва унинг танасини ёқиб юборган.
Теглар:
Шимолий Корея