Ким Чен Ин: Шимолий Корея АҚШ билан ҳарбий можарога тайёр

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян Қўшма Штатлар билан ҳар қандай ҳарбий можарога тўлиқ тайёр эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги КХДР давлат ОАВларига таяниб.

“Шимолий Корея Қўшма Штатлар билан ҳар қандай ҳарбий тўқнашувга тўлиқ тайёр эканини яна бир бор аниқ айтаман”, — деди Ким Чен Ин 1950-1953 йиллардаги Корея урушидаги сулҳнинг 69 йиллигига бағишланган тадбирда.

Шунингдек, у Жанубий Корея президенти Юн Сек Елни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Кореяга зарба беришга “хавфли уриниш” қилса, йўқ қилинишини айтди.

“Агар Жанубий Корея режими ва ҳарбий безорилари бизга ҳарбий йўл билан ҳужум қилишни ўйлаб, маълум ҳарбий воситалар ёки усуллар асосида ҳарбий кучимизнинг бир қисмини олдиндан зарарсизлантириш ёки йўқ қилиш мумкинлигига ишонса, улар хато қилади”, — деди Шимолий Корея раҳбари.