Ким Чен Ин: Ядровий қурол - урушнинг олдини олиш учун самарали ихтиро

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корейс уруши ниҳоясига бағишланган чиқишида, ядровий қуролни Корея ярим оролидаги тинчликни таъминлаш учун самарали ихтиро, деб атади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди.

КХДР раҳбари урушнинг олдини олиш учун унинг мамлакати “урушни ушлаб туришга ва олдини олишга қодир, мутлақ кучга” эгалик қилиши шарт бўлганини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, Шимолий Корея ядровий қуролга эга бўлганидан сўнг мамлакат қудрати ҳақида ортиқ шубҳага бормайдиган империалист душманлардан ишончли ҳимояланди.

Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлга қадар давом этган. Пхенянга собиқ иттифоқ (СССР) ва Хитой ёрдам берган. АҚШ, Буюк Британия ва бошқа Ғарб мамлакатлари Сеул томонда бўлган. Уч йил давом этган уруш вақтида 1,3 миллионга яқин корейс миллати вакили ва 36,6 минг нафар АҚШ аскари ҳалок бўлган. Уруш бугунги кунга қадар амал қилиниб келаётган, 1953 йилда имзоланган тинчлик сулҳидан сўнг ўз ниҳоясига етди.