Кимлар тест имтиҳонларидан озод этилади?

Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият, жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган педагогика ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчилари ва таълим муассасалари тарбияланувчиларининг "Тарбиячи" республика танлови ғолиби, тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг "Ҳамшира" республика танлови ғолиби, Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари мазкур вазирликлар, идоралар ва жамғармалар тақдимномаларига мувофиқ Давлат комиссиясининг қарори билан шундай имтиёзга эга бўлишлари мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари ҳам имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ

суҳбатлашди.

Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Эсонбой ИСРОИЛОВ билан ўтказилган суҳбатнинг тўлиқ матнини 12 июнда нашрдан чиққан “Зарафшон” газетасининг 69-сонида ўқинг!