Конституциявий шикоят институти: Таклиф, тажриба, амалиёт
Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё мамлакатларида конституциявий шикоят институти моделларининг ривожланиш тенденциялари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Европа Кенгашининг Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуманнинг мақсади юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, шу жумладан конституциявий ислоҳотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятга тўлиқ ва холис маълумот етказишдан иборат.
Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов, Европа Кенгашининг Ҳуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) президенти Клер Бази-Малори, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори А.Саидов, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчисининг ҳамкорлик бўйича бошқарма бошлиғи Вим Риепма кириш сўзи билан очди.
Тадбирда Бош қомусимизда илк бор белгиланган конституциявий шикоят институтини ривожлантиришда халқаро тажрибани ўрганиш, хорижий мамлакатлар конституциявий судларининг амалиёти билан танишиш ҳамда Венеция комиссияси ва унга аъзо мамлакатлар конституциявий назорат органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.