Кўп болали ва хайрия лойиҳалар фаоли бўлган россиялик аёл дунёда энг гўзал деб тан олинди
- 15.11.2021 13:13
- 214
- Хориж
Россиялик аёл Ксения Давидова халқаро Mrs. Top of the World 2021 гўзаллик танловида ғолиб чиқди. У дунёдаги энг гўзал оилали аёлга айланди.
Мусобақа дастурида уч фарзанднинг онаси Буюк Британия, Латвия, Кипр, Аруба, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон ва Арманистондан келган рақибларини четлаб ўтди.
Давидова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис. У фаол ижтимоий ҳаёт кечиради, хусусан, қийин аҳволда қолган болали оилаларга ёрдам бериш учун хайрия лойиҳаси ташкил этди. Бундан ташқари, "Санкт-Петербург" телеканалида айтилишича, у шаҳар ободонлаштириш бўйича "Қулай шаҳар муҳитини шакллантириш" федерал лойиҳасининг вакилидир.
Давидованинг сўзларига кўра, у халқаро миқёсдаги хайрия ва экологик лойиҳаларда Россияни намойиш этишни истагани учун танловда қатнашган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Бугун, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа