Кореяда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 148 минг доллар пули ундириб берилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари томонидан 202 йилнинг август ойида 7 нафар юртдошимизнинг мурожаатлари асосида 40 149 589 корейс вони (30 307 АҚШ доллари) ойлик иш ҳақи ва суғурта маблағларини олишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, ўтган даврда Ваколатхона томонидан юридик ташкилотлар билан ҳамкорликда Кореяда вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг жами 148 минг доллар миқдоридаги суғурта, компенсация ҳамда ойлик иш ҳақи маблағлари ундириб берилган.