Кореялик темирйўлчилар "Тошкент - Самарқанд" йўналишида янги поезд йўли қуради
- 18.12.2024 10:53
- 118
- Самарқанд
Жанубий Корея темир йўл корпорацияси "Тошкент - Самарқанд" йўналишида тезюрар поездлар учун темир йўл линияси қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришди.
Корея Республикаси Экспорт-импорти банки буюртмаси билан оширилаётган лойиҳа 15 ой, аниқроғи, 2026 йил мартига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йил сентябрь ойида «Тошкент – Самарқанд», «Самарқанд – Навоий – Бухоро» йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш режаларини эълон қилган эди.
Ўзбекистон жорий йил июнь ойида "Hyundai Rotem" компанияси билан тезюрар электр поездларини харид қилиш ва етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди. Битимга кўра, 6 та тезюрар поезд харид қилиниб, "Тошкент - Урганч - Хива" йўналишига қўйилади. Жалолиддин Мангуберди деб номланадиган поезд масофани 7 соатда босиб ўтади.