Коронавирусга чалинган 65 ёшли самарқандлик фуқаро соғайди

Бугун Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг иккаласи ҳам эркак, 1 нафари (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, яна 1 нафари (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. 

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.