Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ҳарбийлар жалб этилади

Коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга Ўзбекистондаги ҳарбийлар, ҳарбий-тиббий муассасалар хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳим, дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти кеча пандемия шароитида аҳолини тиббий ёрдам билан қамраб олиш кўламини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади.