Коронавирусга қарши дрон
Австралияда пандемияга қарши дрон яратилди. У ўзининг учиш баландлигида бемор кишини аниқлашга қодир. Маълумки, коронавирусга қарши курашда уни юқтирган шахсни тезкор аниқлаш асосий муаммолардан биридир.
Аниқланишича, бугун эпидемия қамраб олган ҳудудларда тана ҳароратини профилактик ўлчашнинг ўзи етарли эмас. Шу муносабат билан Жанубий Австралия университети ва Канаданинг DraganflyInc. компаниясидан олимлар жамоаси учувчисиз аппаратлар ёрдамида масофадан туриб касалликни аниқлаш методини таклиф қилдилар. Бу учувчисиз аппаратлар компьютерли кўз ва махсус датчиклардан фойдаланиб нафас йўллари юқумли касаллик билан хасталанган одамларни масофадан аниқлай олади.
Ихтирочиларнинг сўзларига қараганда, улар яратган дрон масофадан туриб тана ҳарорати, юрак уруши, қисқариш частотаси, шунингдек, шахснинг акса уруши, йўталишини ўлчай олади. Дрон барча ўлчамларни текширилаётган объектдан 50 метр узоқликда туриб бажаради. Ушбу метод одамлар гавжум жойларда жуда қўл келади.
Етакчи чамадон
“Ақлли чамадон” жуда кўп кўзи ожиз японларга саёҳат чоғида қўл келоқда. Бу ғоя кўришда жиддий муаммоси бўлган IBM Japan компанияси ходимаси Чиеко Асакаве ўйлаб топди. Навбатдаги сафар чоғида чамадонни судраб юрар экан, у “Нега чамадонни зарур электрон ускуналар билан жиҳозлаб ўзи юрадиган беминнат ёрдамчига айлантириш мумкин эмас”, деб ўйлади.
Сунъий интеллект яратиш билан шуғулланувчи бир нечта япон компаниялари ишга киришди. Натижада йўлни кўрувчи, йўналишни тўғри белгиловчи, шароитга қараб ўзи тўхтаб, ўзи ҳаракатланадиган, эгасини у олдиндан белгилаб берган курс бўйича айтган жойга бехато олиб борадиган “Чамадонсиман” робот яратилди.
Видеокамера ва датчиклар маълумотига кўра, эгаси интерактив сўзлашув орқали қаерда турганлиги, атрофида нима борлигини билиб олади.
«Мир новостей» (2020 йил 18-сон) Т.МУРОД тайёрлади.