Коррупцияга муросасизлик одил судловни таъминлайди

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашни кучайтириш учун бир қатор янги қонунлар қабул қилинди. Шу билан бирга Ўзбекистон коррупцияга қарши курашишда халқаро тажрибаларни жадал ўрганиб келмоқда.

Хусусан, суд тизимига бўлган ишончни ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва давлат органларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг суд тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ва таклифлар кўриб чиқилиб, унда Ўзбекистонда суд тизимини шаффоф ва адолатли қилиш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар суд органлари фаолиятининг шаффофлигини оширишга, суд жараёнларининг оммавий назоратини таъминлашга, коррупция ҳолатларини аниқлашга ва унинг олдини олишга қаратилган.

Суд тизимида коррупцияга қарши курашиш учун махсус механизмлар яратилди, бу механизмлар коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларга қарши қонунан чоралар кўришга йўналтирилган.

 Суд тизимида коррупцияга қарши курашиш учун оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш алоҳида эъхтиборга молик ҳолат. Шунинг учун, суд жараёнларини оммавий ахборот воситалари орқали мониторинг қилиш механизми, коррупцияга қарши махсус қўмита ва ишонч телефонлари ташкил этилди.

 Давлатимизда суд тизимини янада мувофиқлаштириш ва уни такомиллаштириш бўйича жорий йилнинг 5 март куни Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида қатнашиб, унда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, “Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш – бу одил судловга соя солиш деб баҳоланиши” ҳамда бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида барчани огоҳлантириб ўтганлиги, суд тизимини ривожланиши, унинг шаффофлигини янада оширишга хизмат қилишига замин яратди.

Қизлархон Агзамова,

фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди судьяси.