Кредит бўйича қарз юки, унинг чегараси, кредит тарихи ҳақида биласизми?

2020 йил 1 ноябрь ҳолатида республикамиз бўйича тижорат банкларининг жами кредит қўйилмалари қолдиғи 266 933 млрд. сўмни, шундан жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 52 769 млрд. сўм (умумий кредит портфелининг 19,8 фоизи) ни ташкил қилди.

Йил бошидагига нисбатан жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 32,1 фоизга ортган (айниқса юқори ўсиш ипотека кредитларида 30,8 фоизни, микроқарзларда 82,3 фоизни ташкил этган).

Жами жисмоний шахслар кредитлари қолдиғининг 78,8 фоизи
7 та банк (“Ипотека банк” 18,7 фоиз, “Қишлоқ қурилиш банк” 13,3 фоиз, “Халқ банки” 11,9 фоиз, “Миллий банк” 10,4 фоиз, “Асака банк” 8,6 фоиз, “Саноатқурилишбанк” 8,1 фоиз, “Агробанк” 7,8 фоиз) ҳисобига тўғри келади.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатида Самарқанд вилояти тижорат банкларининг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлари қолдиғи 4 482 млрд. сўм бўлиб, бу умумий кредит портфелининг 29,7 фоизни ташкил қилади. Бу республика бўйича 19,8 фоиз кўрсаткичдан қарийб 10 фоизга ортиқ.

Самарқанд вилояти тижорат банкларининг жисмоний шахсларга
ажратилган кредитлари қолдиғининг таркиби

Кредит тури

Қарздорлар сони     (нафар)

Кредит қолдиғи (млрд. сўмда)

Жами жисмоний шахслар кредитлари қолдиғидаги улуши (% да)

Жами

     218 422  

      4 480  

100%

Ипотека кредитлари

       22 274  

      2 481  

55,4%

Аҳоли тадбиркорлиги кредитлари

       37 688  

         664  

14,8%

Истеъмол кредитлари

       77 509  

         470  

10,5%

Автокредитлар

       10 084  

         432  

9,6%

Микроқарз ва овердрафтлар

       64 894  

         409  

9,1%

Таълим кредитлари

         5 973  

           25  

0,6%

2020 йил 1 ноябрь ҳолатида Самарқанд вилояти тижорат банкларида 34132 нафар жисмоний шахснинг кредит (микроқарз)лар бўйича 34,4 млрд. сўм муддати ўтган қарздорлиги мавжуд.

2020 йилнинг 10 ойида жисмоний шахсларнинг кредит ажратилиши масаласида Бош бошқармага йўналтирилган мурожаатлар бўйича 134 та ҳолатда кредит ажратилган, 47 та ҳолатда кредит ажратилиши қонуний рад этилган.

Ушбу мурожаатларнинг тахлилида қуйидаги ҳолатлар кузатилди:

- мурожаатчининг бошқа қарз берувчилар (банк, микрокредит ташкилоти, ломбард, кредит ташкилоти) олдида жорий ёки муддати ўтган қарздорлиги мавжудлиги;

- сўралаётган кредит бўйича биргаликда қарз олувчи ёки кафил сифатида таклиф этилаётган шахсларнинг бошқа қарз берувчилар (банк, микрокредит ташкилоти, ломбард, кредит ташкилоти) олдида жорий ёки муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжудлиги;

- мурожаатчи, биргаликда қарз олувчи ёки кафил сифатида таклиф этилаётган шахсларнинг ўртача ойлик даромадлари сўралаётган кредит бўйича ўртача ойлик тўловларни тўлашга етмаслиги.

Ушбу ҳолатлар мурожаатчиларга тушунтирилганда, уларда қуйидаги саволлар пайдо бўлади:

1. Кредит (микроқарз) бўйича жорий ёки муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлган шахслар яна кредит (микроқарз) олиши мумкин эмасми?

2. Қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи, кафилнинг тўлов қобилияти қандай ҳисобланади?

3. Қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи, кафилларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича жорий ва муддати ўтган қарзлари, улар томонидан берилган кафилликлар ҳақидаги маълумотлар қаердан олинади?

Бу саволларнинг жавоби Сиз учун ҳам қизиқ бўлса, мақоламизни ўқишда давом этинг.

Ушбу уч саволга меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жавоб берамиз.

1. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030 рақам билан рўйхатдан ўтказилган) 351-бандига мувофиқ:

!

Тижорат банкларига илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.

бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларнинг микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳақидаги мурожаатларини рад этади.

2. “Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 декабрда 3205 рақам билан рўйхатдан ўтказилган)дан:

Қарз юки кўрсаткичи — қарз олувчининг кредит ёки микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг унинг ўртача ойлик даромади миқдорига бўлган нисбати.

!

Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан микроқарз ёки ломбардлар томонидан кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда ҳисобланади (ҳозирги кунда бу 11 150 000 сўм).

Ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар (банк, микрокредит ташкилоти, ломбард) билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати.

Ўртача ойлик тўловлар миқдори ҳисоб-китобига қайси тўловлар киради?

  • қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаат бўйича;
  • қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича;
  • қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;
  • қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.

(Биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахс).

!

Демак, жисмоний шахс кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича муддати ўтган тўловлар юзага келиши ушбу шахснинг ўзининг кредит (микроқарз) олиш имкониятини пасайтирар, шунинг учун ҳар бир шахс биргаликда қарз олувчи ҳамда кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарздор томонидан шартнома шартларига риоя этилиши ҳолатини назоратга олиб бориши ўзи учун мақсадга мувофиқ экан. 

актуал яъни олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган маълумотлардан фойдаланиши, қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва кредит (микроқарз) бериш санаси ўртасидаги вақт оралиғи бир календар ойдан ошмаслиги керак.

Ўртача ойлик даромадлари миқдори - қарз олувчининг, шунингдек мурожаатда назарда тутилган бўлса биргаликда қарз олувчининг охирги 12 ой ичида олинган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати.

Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланилади:

- иш берувчи томонидан тасдиқланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари;

- пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлари;

- фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлари;

- фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган ва шулар каби бошқа доимий тарздаги даромадларини тасдиқловчи маълумотлар.

Бунда ҳужжатлар билан тасдиқланган ва/ёки, кредит бюро, бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган маълумотлардан фойдаланилади.

         Қарз берувчи томонидан кредитлар (микроқарзлар) ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

 Амалий мисол ёрдамида тушунтириб ўтамиз:

Шартли А фуқаронинг ҳар ойда тенг миқдордаги график тўлови бўлган, йиллик 20 фоиз ставкада 1 йил муддатга олинган 6 000 000 сўм кредити бўйича 2 000 000 сўм қарздорлиги мавжуд.

Тақдим этилган янги кредит ариза суммаси - 15 000 000 сўм, муддати - 18 ой, фоиз ставкаси 22 фоиз.

Демак, амалдаги қарздорлик ва сўралаётган кредит йиғиндиси 17 000 000 сўм, бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари яъни 11 150 000 сўмдан кўп, банк қарз юки кўрсаткичини ҳисоблайди.

Амалдаги кредит бўйича ўртача ойлик тўлови ҳисоби:

фоиз тўлови - 6 000 000 * 20% / 12 = 100 000 сўм.

кредит тўлови - 6 000 000 / 12 = 500 000 сўм.

жами: 100 000 + 500 000 = 600 000 сўм.

 

Сўралаётган кредит бўйича ўртача ойлик тўлови ҳисоби:

фоиз тўлови - 15 000 000 * 22% / 12 = 275 000 сўм.

кредит тўлови - 15 000 000 / 18 = 834 000 сўм.

жами: 275 000 + 834 000 = 1 109 000 сўм.

Ўртача ойлик тўлов = 600 000 + 1 109 000 = 1 709 000 сўм.

Қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги талабдан келиб чиқиб, қарз олувчи ва биргаликдаги қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари йиғиндиси 3 418 000 сўмга тенг ёки юқори бўлганда мазкур ариза банк томонидан қаноатлантирилиши мумкин. Бундан кам бўлганда эса кредит суммаси мутаносиб равишда камайтирилади.

3. “Кредит ташкилотлари томонидан Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом (Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 мартда 2332 рақам билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан:

- кредит ташкилотлари ўзларидаги мавжуд кредит ахборотини қайд этилганидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Кредит ахборотининг давлат реестрига (КАДР) ва кредит бюроларига тақдим этишлари шарт;

- Марказий банк кредит ташкилотларининг кредит ахборотини йиғади, улар бўйича кредит ахбороти маълумотлар базасини шакллантиради ва КАДРни юритади.

- Кредит бюролари ҳар бир қарздор бўйича унинг охирги 5 йил мобайнидаги ижобий ва салбий характердаги кредит ахборотини ўз ичига олувчи кредит тарихлари маълумотлари базасини ишлаб чиқади.

“Кредит ахборот таҳлилий маркази” Кредит бюроси Ўзбекистондаги биринчи ва ягона кредит бюро бўлиб, бугунги кунда 31 та тижорат банклари, 59 та микрокредит ташкилотлари, 7 та лизинг ташкилотлари, 62 та ломбардларнинг 740 мингдан ортиқ юридик шахс, 11 млн. дан ортиқ жисмоний шахс мижозлари кредит ахборотларини юритади.  

 Кредит тарихи 5 йил мобайнидаги кредит ахборотлари асосида шакллантирилишидан ҳар бир мижоз кредит (микроқарз) шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини шартномада белгиланган муддатлар ва тартибда бажариб бориши энг аввало ўзи учун манфаатли, мақсадга мувофиқ, деган хулосани қилишимиз мумкин.

!

Сўзимиз сўнгида юртимиз банкларидаги ҳар бир мижозга фақатгина ижобий кредит тарихига, паст қарз юки кўрсаткичига ҳамда юқори ойлик даромадларга эга бўлишини тилаб қоламиз.

(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг cbu.uz, “Кредит ахборот таҳлилий маркази” Кредит бюросининг infokredit.uz сайти ахбортларидан фойдаланилди).

Шерзод СУВОНҚУЛОВ,
Марказий банкнинг Самарқанд вилояти
бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари