Кутиб олиш ҳам тантанали
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган йигитларни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари кутиб олди. Вокзал биносида тантанали тадбир ўтказилиб, собиқ аскарларга совға-саломлар берилди.
– Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни кутиб олиш учун ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлар ташкил этилган, – дейди вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакили А.Холмуродов. – Юртимизнинг турли ҳудудларидан келаётган йигитлар тантанали кутиб олинмоқда, совғалар берилиб, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари масъул ходимлари ҳамроҳлигида уйига кузатилмоқда.
– Миллий армиямиз сафларида хизмат қилганимдан фахрланаман, – дейди пастдарғомлик Аббос Келдиёров. – Хизмат давомида ўқиб-ўрганганларим, тест синовларидаги муваффақиятим туфайли ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасини қўлга киритдим.
Саидазимхон АМОНОВ,
Алишер ИСРОИЛОВ
(фото).