"Lacetti" автомашинаси ЙТҲга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
- 14.10.2022 13:50
- 609
- Ҳодиса
Кеча, 13 октябрь куни соат 19:00 М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида фуқаро 30 ёшли Ж.Муротов бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомашинасида "Тошкент—Бухоро" йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа урилган.
Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов ва 4 нафар йўловчи тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Теглар:
ЙТҲ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуронийларнинг мияси қаримайди
- 19 дақиқа аввал
- Мутолаа
Бобур суратдагидeк бўлганми?
- 32 дақиқа аввал
- Таълим
Конфет ниқобидаги оғу
- Кеча, 20:30
- Жиноят ва жазо
Жоул Қосимда ҳамма ишли бўлади
- Кеча, 20:12
- Самарқанд