Маҳаллабай ишлаш марказларида 515 та штат бирлиги жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимизнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмасида Маҳаллабай ишлаш марказлари ташкил қилинди. Бу эса мурожаатларни маҳаллабай кесимида чуқур ўрганиш, жойлардаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатида вилоятимиздаги Маҳаллабай ишлаш марказларида 515 та штат бирлигида директор, бўлим бошлиғи ва бош мутахассислар ҳамда инспекторлар фаолият кўрсатмоқда.
Маҳаллабай ишлаш марказларини сақлаш билан боғлиқ харажатларга бюджетдан 9953061,0 минг сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Самарқанд вилояти молия бош бошқармаси матбуот хизмати.