Маҳмуд Саъдий хотираси қалбимизда яшайди

Бугун, 23 ноябрь куни ўзининг 55 йиллик меҳнат фаолиятини ўзбек миллий журналистикаси ривожига бағишлаган тажрибали публицист Маҳмуд Саъдий оламдан ўтди.
80 ёшни қаршилаган Маҳмуд Саъдий Самарқанд фарзанди эди. У 1939 йил Нарпай туманида туғилганди. Ўзбекистон Миллий университети филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олган.
“Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, “Гулистон” журналида катта адабий ходим, бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бўлим мудири, “Маърифат” газетасида махсус мухбир, шарҳловчи, бўлим муҳаррири вазифаларида фаолият кўрсатган.
Маҳмуд Саъдий ўзига хос муҳаррирлик мактаби яратган тажрибали ижодкор, иқтидорли мунаққид ва таржимон эди. Унинг “Теран томирлар” китоби нашр этилган. Забардаст муҳаррирнинг ижодий фаолияти ҳақида “Қадр” номли тўплам чоп қилинган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети талабалари учун “Таҳрир санъати” ўқув дастурини яратган.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан мукофотланган. “Олтин қалам” xалқаро миллий мукофотини қўлга киритган.
«Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва шогирдларига ҳамдардлик билдиради.