Мактаб ўқувчиларига вилоят ҳокими ўринбосари дарс ўтди
Самарқанд шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси янги ўқув йилини муваффақиятлар билан қарши олди. Чунки ўтган ўқув йилида мактабни тамомлаган 29 нафар битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Мустақиллигимиз 30 йиллиги муносабати билан мактабда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида "Билимлар куни" тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриллаев иштирок этиб, мактабнинг 10-синф ўқувчилари учун “Мустақиллик дарси”ни ўтди.
Мактабда 1637 нафар ўқувчи таълим олиши кутилмоқда. Жумладан, 1-синфга 149 нафар ўқувчи қабул қилинди.