"Мард аскар - ёшларга намуна"
- 15.05.2022 21:49
- 60
- Самарқанд

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда шундай шиор остида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
Унда Ургут туманидаги 16, 15, 20, 119, 126-умумтаълим мактабларидан 150 нафардан ортиқ ўқувчи, чегарадаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 30 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмдаги маънавият ва маърифат, Амир Темур хоналари, спорт майдончалари, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникаларни кўздан кечириб, ҳарбийлар бажараётган масъулиятли вазифалар ҳақида маълумотга эга бўлишди.
Шунингдек, улар иштирокида китобхонлик кечаси, уч авлод учрашуви, спортнинг шахмат ва шашка ҳамда мини-футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Тадбир якунида мусобақа ғолиблари ҳамда фаол ёшлар ҳарбий қисм командири ҳамда жамоат ташкилотларининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сардор Отақулов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кибр ила исроф — камбағалликкелтиради
- Кеча, 16:07
- Мутолаа
Мутолаа: Халоскор
- 29/03, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!
Рамазон ҳайити – эзгулик ва бирдамлик байрами
- 29/03, 15:32
- Жамият