Марҳум қаҳрамон аскар оиласи ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов, шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник У.Довуров, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Муҳиддинов ҳамда бир гуруҳ фаоллар ҳарбий хизматни ўташ вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган аскар Сайёр Саъдиновнинг Навбаҳор маҳалласидаги хонадонида бўлиб, унинг оиласи ҳолидан хабар олишди.

Шундан сўнг улар Боғи Темур маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Михаил Калмагоровнинг хонадонига ташриф буюришди. Меҳмонлар уруш ва меҳнат фахрийсини муҳим сана қутлаб, байрам совғалари топширди.