Марказ битирувчиларига “Кичик сержант” унвони берилди

Самарқанддаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кичик мутахассислар тайёрлаш маркази битирувчиларига сертификат, ҳарбий унвон ва кўкрак нишонлари топширилди.

- Ҳарбийлар оиласимиз, - дейди пайариқлик Зокир Қўшонов. - Ўзим, турмуш ўртоғим туман мудофаа ишлари бўлимида ишлаймиз, икки фарзандим ҳам шу касбни танлаган. Бугун ўғлим Достонжон ушбу марказни битиряпти. Ўйлайманки, у халқимизнинг ишончини оқлайди, Ватанга садоқат билан хизмат қилади.

Тадбирда 486 нафар битирувчиларнинг 199 нафарига ''Кичик сержант'' унвони берилди.