Марказ буюк алломаларимиз асарларини тақдим этди
Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги, имом-хатиблар, Ҳадис илми олий мактаби ўқитувчилари, маҳаллий ва хорижлик олимлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Тадбирида буюк алломаларимизнинг илмий меросини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 29-жузи, Мулла Али Қорининг “Шарҳ ал-Фиқҳ ал-акбар”, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарларининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли таржималари ҳамда Марказ томонидан нашр этилган бошқа китоблар тақдим этилди.
Тақдимотда мотуридийлик таълимотининг туб мазмун-моҳиятини очиб бериш Имом Мотуридий меросини ўрганиш ва унинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.