Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Исломда инсон қадр-қимматига катта эътибор берилади”: Маҳаллаларда Имом Бухорий меросига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан  маҳаллаларда “Имом Бухорий мероси – ёт ғояларга қарши” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиляпти.

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган давра суҳбатларининг дастлабкиси Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокида Самарқанд шаҳридаги “Галаосиё” ва “Иброҳимхўжа” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилди.     

   

- Қуръони каримнинг юздан зиёд оятида мусулмонлар тинчликпарварлик, бағрикенглик ва жамиятнинг барча аъзолари билан хушмуомалаликка даъват этилган, - дейди Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукрилло Умаров. - Исломда инсон қадр-қимматига катта эътибор берилади ва эътиқодидан қатъи назар ҳар бир кишининг ҳаёти, шаъни ва ҳақ-ҳуқуқлари юксак қадрланади.

Учрашувларда ёшларни турли ахборот хуружларидан сақлаш, жамиятда ижтимоий-ҳуқуқий хатарларнинг олдини олиш ҳамда кучли мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишга оид муҳим ва ҳаётий мисоллар билан далилланган илмий ва амалий тавсиялар берилди.