Марказий сайлов комиссиясига янги раис сайланади
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:
▫️Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси
▫️Зайниддин Низомхўжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
▫️Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси
▫️Муяссар Қодирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси
▫️Баҳром Қўчқоров, Адлия вазири ўринбосари
▫️Шуҳрат Жўраев, пенсияда
▫️Орифжон Бозоров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
▫️Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилмоқда:
▫️Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси
▫️Жанабай Содиқов, ҳуқуқшунос
▫️Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири
▫️Муҳайё Жўраева, “Ҳунарманд” уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
▫️Эсонбой Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси
▫️Эркин Хўжақулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси
▫️Жалил Норов (марҳум).