Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марселда тақиқланган карнавалда полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди

Франциянинг Марсель шаҳри полицияси ҳукумат томонидан рухсат этилмаган кенг кўламли карнавални тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Тадбирда 6,5 мингга яқин одам қатнашди, дея хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Буш-дю-Рон полициясининг префектураси ўз twitterида тантанали юриш қатнашчилари ниқобсиз бўлиб, масофа сақламаганлигини таъкидлашди. Бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари айтишича, «соғлиқни сақлаш борасидаги инқироз даврида ўта масъулиятсизликдир».

Маълумки, тадбир қатнашчилари полицияга турли нарсаларни ота бошлашган. Шунингдек, расмийлар ҳимоя воситаларисиз бўлганларни жаримага тортишди, деб хабар беради Franse Bleu Provence радиостанцияси.

RCF радио хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари соат 18:00 да одамларни тарқатиш ҳаракатини бошлашди. Кун охирида оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилди. Кейинчалик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мингга яқин одам тўпланган Жорес майдонидан оломонни тарқата бошлаган.

Марселда, бошқа 16 департамент бўлимидан фарқли ўлароқ, янги карантин чекловлари мавжуд эмас. Шунга қарамай, шаҳар аҳолиси "COVID-19"га қарши курашиш учун қатъий чораларни, жумладан, жамоат жойларида ниқоб тақиш ва тадбир иштирокчилари сони чекловларига риоя этиши зарур.