Маст ҳолатда машинани бошқарманг!

Жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 563 нафар шахсга нисбатан 543 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқилган. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Маъруфжон Рўзиев маълум қилди.

Хўш, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, худди шундай ҳуқуқбузарликни иккинчи марта содир этиш, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари қандай жарима жазосига сабаб бўлади?

Судья М.Рўзиев ушбу видеолавҳа орқали шу каби саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

***

Ушбу мақола халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти лойиҳаси асосида тайёрланди.