Маст ҳолатда йўл белгисини синдириб, машинасига солиб кетганлар ушланди
2023 йил 23 февралдан 24 февралга ўтар кечаси Самарқанд шаҳар Огаҳий кўчасида соат тахминан 01:00 лар атрофида 4 нафар фуқаролар маст ҳолатда кўчадаги “Кириш тақиқланади” йўл белгисини йиқитиб, ўзининг машинасига солиб олиб кетган.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ҳуқуқбузарликни Паст Дарғом туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро А.Ш. ва Самарқанд шаҳар Навбоғчиён маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган О.С.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.