"МЦФЭР-У" нашриёт уйи "Меҳнат дафтарчаси: юритиш ва ҳисобини олиб бориш" китобини ўзбек ва рус тилларида нашрдан чиқарди

Мазкур китобда меҳнат дафтарчасини юритиш, ҳисобини олиб бориш ва сақлаш тартиби кўриб чиқилади. Китоб маълумотнома шаклида тайёрланган бўлиб, унда сиз меҳнат дафтарчалари билан ишларни ташкил этиш бўйича тушунтиришлар ва тавсиялар, ходимни ишга қабул қилишда, бошқа ишга ўтказишда ҳамда у билан меҳнат муносабатларини бекор қилишда меҳнат дафтарчасини тўлдиришдаги ёндашувлар, меҳнат дафтарчасидаги ёзув- ларни ўзгартириш принциплари, меҳнат дафтарчаси дубликатини тўлдириш коидалари билан танишасиз.

Нашрда турли вазиятларда меҳнат дафтарчасини тўлдиришга мисоллар, кадрларга доир иш юритишнинг айрим ҳужжатларига мисоллар келтирилган. Улардан кадрлар хизматлари ходимлари кундалик ишида фойдаланишлари мумкин. Рус тилидаги нашрда меҳнат дафтарчасини тўлдиришга мисоллар давлат тилида берилган бўлиб, рус тилидаги таржимаси кам келтирилган.

Шунингдек, китобда банд аҳолининг айрим тоифалари (масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хўжаликлари аъзолари ва ҳоказо) меҳнат дафтарчаларини юритиш масалаларига бағишланган бўлим ҳам бор. Шунинг учун мазкур нашр Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ходимлари учун ҳам фойдалидир. Меҳнат дафтарчалари ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ва уни бузганлик учун жавобгарлик масалалари ҳар томонлама ёритилган.

Қулайлик учун китобда меҳнат дафтарчаларини тўлдириш ва юритиш масалаларини тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам берилган.

М.ГАСАНОВ.

Китобни рус ёки ўзбек тилларида сотиб олиш масалалари бўйича “МЦФЭР-У” нашриёт уйига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат этишингиз мумкин: (+99871) 252-13-23, 252-26-22, 252-58-13

«MTSFER-U nashriyot uyi». Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июндаги AI №205-сон лицензияси.