“Меҳр-шафқат ва Саломатлик" жамоат жамғармаси масъуллари 2,8 млрд маблағни талон-торож қилгани аниқланди
“Меҳр-шафқат ва Саломатлик” жамоат жамғармасидаги талон-торожликлар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, жамғарма директори М.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамғарма директори М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.