Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида “Мен ҳарбий бўламан!” тадбири ўтказилди

Самарқанд Давлат медицина институти ҳарбий кафедраси Самарқанд шаҳар 1-меҳрибонлик уйи раҳбарияти билан ҳамкорликда тарбияланувчилар ўртасида “Мен ҳарбий бўламан” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Тарбияланувчилар ўртасида ҳарбий-техник ва оммабоп спорт ўйинлари ўтказилди.  Шунингдек, “Мен ҳарбий бўламан” мавзусида викторина ўтказилиб, 3 гуруҳга бўлинган тарбияланувчилар Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар, ҳарбий округлар (номлари, жойлашган шаҳри, қайси вилоятлар кириши), олий ҳарбий билим юртлари, ҳарбий унвонлар, ҳарбий техника ва қурол-яроғлар тўғрисидаги маълумотлар ҳақида саволларга тўлиқ жавоб беришиб, ўзларининг ҳарб илмидан хабардор эканлигини кўрсатишди.

  Ғолиб ва совриндорлар ҳарбий кафедранинг диплом ва китоблари билан тақдирланди. 

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига шодлик ва хурсандчилик улашиш мақсадида ташриф буюрган Марказий ҳарбий округ ҳарбий оркестри уларга бир олам қувонч ҳадя этишди.