“Мен пора олмайман”

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ўтказилган тарғибот тадбири шундай номланди.

Тадбирда партиянинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Ҳиммат Оқбўтаев, филиал директорининг биринчи ўринбосари Зикрилло Яздонов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва филиалнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш, бу иллатнинг салбий оқибатлари, ёшлар орасида порахўрликка қарши онгли муносабатни ривожлантириш, бундай ташаббусларни давом эттириш кераклиги таъкидланди. Талабалар ҳам фаол иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди, коррупцияга қарши курашиш бўйича лойиҳалар таклиф этди.

Худди шу каби тадбир халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутатлари иштирокида ҳам ўтказилди. "Коррупцияга қарши бирга курашамиз" мавзусида ташкил этилган тадбирда гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирокини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Гулнафиса Абдимуродова.