"Месси фақат бир ўзи"

Аргентиналик мухлислар Лионель Мессидан "буюк ғалаба" ёки "катта мағлубият"ини кутишмоқда: тирик афсонага айланган футболчи ёши туфайли жаҳон чемпионати кубогини боши узра кўтаришига сўнгги имконият эканлигини аниқ айтди. 

"Финалга чиқамиз деб ҳеч ўйламагандим: бу ҳаётимдаги энг яхши лаҳза. Биз Мессининг сўнгги ўйинида ғалаба қозониб, чемпион бўламиз".

"Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, Месси турнирда ғалаба қозонишини, тун бўйи ҳамма байрам қилишини истаймиз! Биз кубок билан кетамиз".

Французлар эса, албатта, имкониятлари етарлигига амин ва жаҳон юлдузига қарши жамоавий ишлашга тайёр эканликларини айтишмоқда:

Агар биз яхши ўйнасак, ҳимояланишни уддаласак, ҳаммаси яхши ҳимоядан бошланса, ғалаба қозонамиз”.

"Месси фақат бир ўзи. Бизда эса Мбаппе бор, бизда Гризманн бор, у марказий позицияда зўр ўйин кўрсатяпти"

Французлар кўпроқ футболчиларининг соғлиғи ҳақида қайғурмоқда. Бир нечта халқаро футболчилар гриппга ўхшаш аломатлар билан ўзларини ёмон ҳис қилишларини айтишган.